×

الأعراف

Оят 141

Мухтасар тафсир

وَإِذْ أَنجَيْنَـٰكُم مِّنْ ءَالِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ ۖ يُقَتِّلُونَ أَبْنَآءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَآءَكُمْ ۚ وَفِى ذَٰلِكُم بَلَآءٌ مِّن رَّبِّكُمْ عَظِيمٌ ﴿١٤١﴾

Эй Бани Исроил, эсланглар! Биз сизларга нажот бериб, Фиръавн ва қавмининг хорлашларидан қутқаргандик. Улар ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни эса чўрига айлантириш учун тирик қолдириб, сизларни хорлагандилар. Сизларни бу фалокатлардан халос этишимизда Парвардигорингиз тарафидан юборилган бир буюк синов борки, у сизлардан шукр қилишни тақозо этади.