Мухтасар тафсир
وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنْ أَلْقِ عَصَاكَ ۖ فَإِذَا هِىَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ ﴿١١٧﴾
Шунда Аллоҳ пайғамбари ва калими Мусо алайҳиссаломга: "Эй Мусо, асойингни ташла", деди. Мусо асони ерга отди. Асо бир катта баҳайбат илонга айланиб, уларнинг одамлар кўзига илон бўлиб кўринган арқонлари ва асоларини ютиб юборди.