Мухтасар тафсир
قَالُوا۟ يَـٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلْقِىَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ نَحْنُ ٱلْمُلْقِينَ ﴿١١٥﴾
Сеҳргарлар Мусодан ғолиб бўлишларига аниқ ишониб, такаббурлик ва каттазанглик билан: "Эй Мусо, сен олдин ташлайсанми ё биз олдин ташлайликми, сен танлайвер", дедилар.