×

التحريم

Оят 10

Мухтасар тафсир

ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱمْرَأَتَ نُوحٍ وَٱمْرَأَتَ لُوطٍ ۖ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَـٰلِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ يُغْنِيَا عَنْهُمَا مِنَ ٱللَّهِ شَيْـًٔا وَقِيلَ ٱدْخُلَا ٱلنَّارَ مَعَ ٱلدَّٰخِلِينَ ﴿١٠﴾

Аллоҳ ва Расулига куфр келтирган кимсаларнинг мўминлар билан муомала-муносабатини Аллоҳ икки пайғамбарнинг, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг хотинларига ўхшатади. Улар икки солиҳ банданинг завжалари эдилар. Эрларига хиёнат қилиб, кофирларга ёрдам бериб, Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик қилдилар. Шу билан уларга икки солиҳ банданинг аёллари экани ҳам фойда бермай қолди. Уларга: "Ҳамма кофирлар ва фосиқлар қаторида дўзахга киринглар", дейилди.