Мухтасар тафсир
فَـَٔامِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلنُّورِ ٱلَّذِىٓ أَنزَلْنَا ۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴿٨﴾
Бас, эй одамлар, Аллоҳга иймон келтиринглар. У Зотнинг элчисига иймон келтиринглар. Элчимизга нозил қилганимиз Қуръонга иймон келтиринглар. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир. Бирон ишингиз У Зотдан яширин қолмас. Яқинда ўша ишларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот берур.