Мухтасар тафсир
مَآ أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ ٱللَّهِ ۗ وَمَن يُؤْمِنۢ بِٱللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُۥ ۚ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ ﴿١١﴾
Бирон кимсанинг жонига, молига ёки боласига бирон мусибат етса, у Аллоҳнинг қазойи қадари билан бўлади. Ким Аллоҳга, Унинг қазойи қадарига иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини хотиржам этиб, пешонасига ёзилганига рози бўладиган қилиб қўяди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.