×

الجمعة

Оят 7

Мухтасар тафсир

وَلَا يَتَمَنَّوْنَهُۥٓ أَبَدًۢا بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ ۚ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٧﴾

Ҳеч қачон ўлимни орзу қилмайдилар. Аксинча, дунёда абадий қолишни истайдилар. Чунки улар ўзларининг куфру маъсиятга, зулму зўравонликка ботиб, Тавротни ўзгартириб юборганларини яхши биладилар. Аллоҳ золимларни кўриб-билиб туради. Уларнинг бирон иши Аллоҳдан яширин қолмайди. Яқинда уларни қилган ишларига яраша жазолайди.