×

الصف

Оят 8

Мухтасар тафсир

يُرِيدُونَ لِيُطْفِـُٔوا۟ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفْوَٰهِهِمْ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْكَـٰفِرُونَ ﴿٨﴾

Анави ёлғонга чиқарувчилар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлиб, бузғунчи гаплар айтадилар, ҳақни бўяб кўрсатишга уринадилар. Аллоҳ эса улар ёқтирмасалар-да, Ўз нурини машриқу мағрибга тарқатиб, Ўз сўзини олий қилур.