Мухтасар тафсир
تُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَتُجَـٰهِدُونَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ بِأَمْوَٰلِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿١١﴾
Бу фойдали тижорат шундан иборатки, Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар, У Зотнинг ризоси йўлида молларингиз ва жонларингизни тикиб жиҳод қиласизлар. Агар билсангизлар, мана шу иш сизлар учун яхшироқдир. Шундай экан, уни бажаришга шошилинглар.