Мухтасар тафсир
لَّا يَنْهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ لَمْ يُقَـٰتِلُوكُمْ فِى ٱلدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُم مِّن دِيَـٰرِكُمْ أَن تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوٓا۟ إِلَيْهِمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلْمُقْسِطِينَ ﴿٨﴾
Аллоҳ Исломингиз туфайли сизларга қарши жанг қилмаган, сизларни юртингиздан қувиб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга нисбатан ҳақ-ҳуқуқ масаласида адолатли бўлишингиздан қайтармайди. Аллоҳ ўзларига нисбатан ҳам, оилаларига нисбатан ҳам, қўл остидагиларга нисбатан ҳам одил бўлган кишиларни яхши кўради.