×

الممتحنة

Оят 5

Мухтасар тафсир

رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَٱغْفِرْ لَنَا رَبَّنَآ ۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٥﴾

Парвардигоро, бизни куфр келтирган кимсалар учун бир синовга айлантириб, уларни устимиздан ҳукмрон қилиб қўйма. Кейин улар: "Агар мўминлар ҳақ бўлганида эди, биз уларнинг устидан ҳукмрон бўлмас эдик", деб юрмасинлар. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират айла. Дарҳақиқат, Сен Азиз, Ғолиб ҳамда ҳар бир яратишингни, шариатингни ва қадарингни ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотсан.