Мухтасар тафсир
وَهَـٰذَا كِتَـٰبٌ أَنزَلْنَـٰهُ مُبَارَكٌ مُّصَدِّقُ ٱلَّذِى بَيْنَ يَدَيْهِ وَلِتُنذِرَ أُمَّ ٱلْقُرَىٰ وَمَنْ حَوْلَهَا ۚ وَٱلَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۖ وَهُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ ﴿٩٢﴾
Эй Пайғамбар, бу Қуръон ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқлайдиган бир китобдирки, сиз у билан Макка аҳлини ҳам, ернинг машриқию мағрибидаги бошқаларни ҳам Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирасиз. Токи, улар ҳидоят топсинлар. Охират ҳаётига ишонадиган кишилар бу Қуръонга ҳам иймон келтириб, унинг кўрсатмаларига амал қиладилар ҳамда намозларини ўз вақтида фарзлари, рукнлари, мустаҳабларига тўла риоя этиб, тўкис адо этиш ила асраб-авайлайдилар.