Мухтасар тафсир
وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ بِٱلْحَقِّ ۖ وَيَوْمَ يَقُولُ كُن فَيَكُونُ ۚ قَوْلُهُ ٱلْحَقُّ ۚ وَلَهُ ٱلْمُلْكُ يَوْمَ يُنفَخُ فِى ٱلصُّورِ ۚ عَـٰلِمُ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ ۚ وَهُوَ ٱلْحَكِيمُ ٱلْخَبِيرُ ﴿٧٣﴾
Осмонлару ерни ҳақ билан яратган зот Аллоҳ субҳонаҳудир. У бир нарсага, бўл деса, тамом, у бўлур. Қиёмат кунида, туринглар деса, ҳамма бандалар туриб келади. Унинг айтгани ҳақдирки, албатта рўй беради. Қиёмат куни Исрофил иккинчи сурни чалганда подшоҳлик ёлғиз Уникидир. Яширин нарсаларни ҳам, ошкора нарсаларни ҳам Билувчидир. Яратишида ҳам, тадбирида ҳам ҳикмат билан иш қилувчидир. Хабардор Зотдирки, ҳеч нарса Ундан яширин қолмас. У Зот учун яширин ишлар ҳам ошкора ишлардек аёндир.