Мухтасар тафсир
وَقَالُوا۟ لَوْلَا نُزِّلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌ مِّن رَّبِّهِۦ ۚ قُلْ إِنَّ ٱللَّهَ قَادِرٌ عَلَىٰٓ أَن يُنَزِّلَ ءَايَةً وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٧﴾
Мушриклар саркашлик билан, иймон келтиришни ортга суриш учун: "Муҳаммадга ҳақлигини кўрсатадиган бирон оят-мўъжиза туширилса эди", дейишади. Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳ Ўзи истаганича оят-мўъжизалар туширишга қодир". Лекин шу талабни қўяётган мушриклар билмайдиларки, оят-мўъжиза уларнинг талабларига қараб эмас, ҳикмати илоҳийяга қараб бўлади ва у тушганидан кейин ҳам иймон келтирмасалар, ҳалокатга учрашлари муқаррар.