Мухтасар тафсир
وَلَوْ تَرَىٰٓ إِذْ وُقِفُوا۟ عَلَى ٱلنَّارِ فَقَالُوا۟ يَـٰلَيْتَنَا نُرَدُّ وَلَا نُكَذِّبَ بِـَٔايَـٰتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٢٧﴾
Эй Пайғамбар, Қиёмат кунида улар дўзахга рўбарў қилинганларида ҳасрату надоматлар чекиб: "Қанийди дунё ҳаётига қайтарилсагу Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқармасак ва мўминлардан бўлсак", деб қолганларини кўрсангиз эди.