Мухтасар тафсир
قُلْ فَلِلَّهِ ٱلْحُجَّةُ ٱلْبَـٰلِغَةُ ۖ فَلَوْ شَآءَ لَهَدَىٰكُمْ أَجْمَعِينَ ﴿١٤٩﴾
Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Сизларда фақат мана шу тош босмас ҳужжатлардан бошқа далил бўлмаса, билингизки, Аллоҳнинг ҳужжати ўта кучлидирки, унинг қаршисида сизлар келтираётган биронта узрингиз ўтмай қолади ва сизлар таянаётган ҳамма шубҳаларингиз чиппакка чиқади. Эй мушриклар, Аллоҳ истаганида сизларга тавфиқ берган бўларди".