×

الأنعام

Оят 130

Мухтасар тафсир

يَـٰمَعْشَرَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ أَلَمْ يَأْتِكُمْ رُسُلٌ مِّنكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ ءَايَـٰتِى وَيُنذِرُونَكُمْ لِقَآءَ يَوْمِكُمْ هَـٰذَا ۚ قَالُوا۟ شَهِدْنَا عَلَىٰٓ أَنفُسِنَا ۖ وَغَرَّتْهُمُ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا وَشَهِدُوا۟ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمْ أَنَّهُمْ كَانُوا۟ كَـٰفِرِينَ ﴿١٣٠﴾

Уларга Қиёмат куни шундай деймиз: "Эй инсу жин жамоаси, сизларга ўзларингиздан, яъни, инсондан бўлган бир пайғамбарлар келиб, сизларга Аллоҳ нозил қилган оятларни тиловат қилиб бермадими? Сизларни мана шу Қиёмат кунида учрашув борлигидан огоҳлантирмадими?" Бунга жавобан ҳаммалари: "Ҳа, мана бугун иқрормиз. Пайғамбарларинг бизга бу хабарларни етказишган эди. Лекин биз пайғамбарларингни ёлғончига чиқардик, шу кундаги мана шу учрашувни ҳам ёлғон дедик", дейдилар. Уларни дунё ҳаётининг ўткинчи зебу зийнатлари, фоний неъматлари алдаб қўйганди. Бу дунёда Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирганларига иқрор бўлдилар. Энди бу иқрорлари ҳам, иймон келтиришлари ҳам уларга асло фойда бермас. Чунки фурсат ўтиб кетиб бўлган.