×

الأنعام

Оят 122

Мухтасар тафсир

أَوَمَن كَانَ مَيْتًا فَأَحْيَيْنَـٰهُ وَجَعَلْنَا لَهُۥ نُورًا يَمْشِى بِهِۦ فِى ٱلنَّاسِ كَمَن مَّثَلُهُۥ فِى ٱلظُّلُمَـٰتِ لَيْسَ بِخَارِجٍ مِّنْهَا ۚ كَذَٰلِكَ زُيِّنَ لِلْكَـٰفِرِينَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١٢٢﴾

Аллоҳ ҳидоят бермасидан олдин куфр, жаҳолат ва гуноҳлари туфайли ўлик (каби бўлган) одам иймон, илм-маърифат ва тоат сари ҳидоят сабабли тирик танага айланганидан кейин куфр, жаҳолат ва гуноҳлар зулмати қўйнида ҳидоят топа олмасдан, сарсон-саргардон юрган одам билан баробарми? Мушрикларга ширк амаллари, ўлимтикни ейиш ва ноҳақ талашиб-тортишиш жозибадор қилиб кўрсатилаган бўлса, кофирларга куфр ва гуноҳлар жимжимадор қилиб кўрсатилган. Токи, шу ишлари учун Қиёмат кунида аламли азобга гирифтор бўлсинлар.