×

الأنعام

Оят 12

Мухтасар тафсир

قُل لِّمَن مَّا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ قُل لِّلَّهِ ۚ كَتَبَ عَلَىٰ نَفْسِهِ ٱلرَّحْمَةَ ۚ لَيَجْمَعَنَّكُمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ لَا رَيْبَ فِيهِ ۚ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿١٢﴾

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Осмонлару ер ва улар орасидаги нарсалар кимнинг мулки?" Айтинг: "Ҳаммаси Аллоҳнинг мулки". У бандаларига бўлган фазу инояти ила Ўзига раҳматни ёзди . Бас, уларни жазолашни тезлаштирмайди. Тавба қилмасалар, ҳаммасини Қиёмат кунида тўплайди. Бу куннинг келишига шубҳа йўқ. Аллоҳга куфр келтириш билан ўзларига ўзлари зиён қилганлар иймон келтирмайдилар ва шу билан ўзларини фалокатдан қутқара олмай қоладилар.