Мухтасар тафсир
وَمَا لَكُمْ أَلَّا تَأْكُلُوا۟ مِمَّا ذُكِرَ ٱسْمُ ٱللَّهِ عَلَيْهِ وَقَدْ فَصَّلَ لَكُم مَّا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ إِلَّا مَا ٱضْطُرِرْتُمْ إِلَيْهِ ۗ وَإِنَّ كَثِيرًا لَّيُضِلُّونَ بِأَهْوَآئِهِم بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِٱلْمُعْتَدِينَ ﴿١١٩﴾
Эй мўминлар, сизларни Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишдан нима ман қиляпти? Аллоҳ сизларга нима ҳаромлигини баён қилди-ку! Энди уни тарк қилиш сизларга вожиб-ку! Фақат зарурат туфайлигина уни ейишингиз мумкин. Чунки зарурат ман қилинган нарсани ҳам мубоҳга айлантиради. Кўп мушриклар нодонликлари ва бузуқи фикрлари туфайли ўз тобеларини ҳақиқатдан узоқлаштирмоқчи бўлиб, Аллоҳ ҳаром қилган ўлимтик кабиларни ҳалолга айлантириб оладилар. Аллоҳ ҳалол қилган баҳийра, васийла ва ҳомий (туяларнинг турлари) кабиларни эса ҳаромга айлантирадилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Аллоҳнинг ҳадларидан ошганларни жуда яхши билгувчидир. Уларни яқинда жазосини берур.