×

الأنعام

Оят 116

Мухтасар тафсир

وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِى ٱلْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ ﴿١١٦﴾

Эй Пайғамбар, ер юзидаги аксар одамларга эргашган бўлганингизда сизни Аллоҳнинг динидан оздирган бўлар эдилар. Ҳақнинг озчилик тарафида бўлиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Чунки одамларнинг кўплари ҳеч қандай асоси йўқ гумонгагина эргашиб, ўзларининг маъбудлари Аллоҳга яқинлаштиради, деган даъвони қилиб, ёлғон сўзлайдилар.