×

المجادلة

Оят 1

Мухтасар тафсир

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ قَدْ سَمِعَ ٱللَّهُ قَوْلَ ٱلَّتِى تُجَـٰدِلُكَ فِى زَوْجِهَا وَتَشْتَكِىٓ إِلَى ٱللَّهِ وَٱللَّهُ يَسْمَعُ تَحَاوُرَكُمَآ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌۢ بَصِيرٌ ﴿١﴾

Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Хавла бинти Саълабанинг сўзларини эшитди. У эри Авс ибн Сомитнинг зиҳор қилгани ҳақида Аллоҳга шикоят қилиб, сизга мурожаат қилди. Парвардигор сизларнинг суҳбатингизни эшитди. Зеро, Ундан ҳеч нарса махфий қолмас. Албатта Аллоҳ бандаларининг сўзларини Эшитувчи ва қилган ишларини Кўрувчи Зотдир. Ундан ҳеч нарса яширин қолмас.