Мухтасар тафсир
أَمْ عِندَهُمْ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمْ هُمُ ٱلْمُصَۣيْطِرُونَ ﴿٣٧﴾
Парвардигорингизнинг хазиналари уларнинг ҳузуридамикин-а?! Истаган одамларига ризқ қилиб берармикинлар?! Пайғамбарликни ҳам ўзлари истаган одамга бериб, истаган одамларидан олиб қўярмикинлар?! Ёки улар қандай истасалар, шундай иш юритадиган бошқарувчилармикин?!