×

الطور

Оят 21

Мухтасар тафсир

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَٱتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَـٰنٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَآ أَلَتْنَـٰهُم مِّنْ عَمَلِهِم مِّن شَىْءٍ ۚ كُلُّ ٱمْرِئٍۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ ﴿٢١﴾

Ўзлари иймон келтирган, зурриётлари эса уларга иймон билан эргашган зотларга авлодларини ҳам қўшиб қўямиз. Гарчи амаллари уларникидек бўлмаса-да. Уларнинг амалларига бериладиган савобдан бирон нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир одам ўзи қилган ишнинг гаровидир. Унинг гуноҳини ўзидан бошқа ҳеч ким кўтармайди.