×

ق

Оят 11

Мухтасар тафсир

رِّزْقًا لِّلْعِبَادِ ۖ وَأَحْيَيْنَا بِهِۦ بَلْدَةً مَّيْتًا ۚ كَذَٰلِكَ ٱلْخُرُوجُ ﴿١١﴾

Бу ўстирганларимиз ҳаммаси бандалар учун ризқдир. Улардан ейдилар, озуқаланадилар. Яна у билан қуриб-қақраб ётган шаҳарни яшнатдик, ўлик ерни тирилтирдик. Ўликларни тирилтиришимиз ҳам худди шунга ўхшайди.