×

المائدة

Оят 99

Мухтасар тафсир

مَّا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلَّا ٱلْبَلَـٰغُ ۗ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا تَكْتُمُونَ ﴿٩٩﴾

Пайғамбарнинг зиммасидаги вазифаси одамларга тавфиқ бериб, уларни ҳидоят қилиш эмас, балки Аллоҳ етказишни буюрган ишларни етказиб қўйишдир, холос. Ҳидоят ва залолат бобида эса сизларнинг ошкора қилаётган ишларингизни ҳам, яшириб қилаётган ишларингизни ҳам Аллоҳнинг Ўзи кўриб-билиб туради ва яқинда сизларга амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.