Мухтасар тафсир
فَأَثَـٰبَهُمُ ٱللَّهُ بِمَا قَالُوا۟ جَنَّـٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ وَذَٰلِكَ جَزَآءُ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿٨٥﴾
Аллоҳ уларнинг иймонлари ва ҳақни эътироф этганлари учун қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар билан мукофотлади. Унда абадий қоладилар. Бу ҳаққа эргашиш ва унга бўйсунишда қилча ҳам оғишмайдиган муҳсинларнинг - ишни пухта, чиройли бажарадиганларнинг мукофотидир.