Мухтасар тафсир
وَإِذَا سَمِعُوا۟ مَآ أُنزِلَ إِلَى ٱلرَّسُولِ تَرَىٰٓ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ ٱلدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا۟ مِنَ ٱلْحَقِّ ۖ يَقُولُونَ رَبَّنَآ ءَامَنَّا فَٱكْتُبْنَا مَعَ ٱلشَّـٰهِدِينَ ﴿٨٣﴾
Уларнинг орасидаги Нажоший каби қалби мулойим кишилар бўлиб, Қуръондан нозил қилинган оятларни эшитганларида унинг ҳақ эканини таниб, йиғлаб юборадилар. Чунки улар Ийсо алайҳиссалом олиб келган динни яхши биладилар. Улар шундай дейдилар: "Парвардигоро, Пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган оятларингга иймон келтирдик. Бизни ҳам Қиёмат кунида одамларга ҳужжат-гувоҳ бўладиган уммати Муҳаммадия қаторига ёзиб қўйгин".