Мухтасар тафсир
كَانُوا۟ لَا يَتَنَاهَوْنَ عَن مُّنكَرٍ فَعَلُوهُ ۚ لَبِئْسَ مَا كَانُوا۟ يَفْعَلُونَ ﴿٧٩﴾
Улар бир-бирларини гуноҳ қилишдан қайтармас эдилар. Ҳеч ким қайтармаганидан кейин ҳамма осийлар истаганларича гуноҳ ва ёмон ишларни ошкора қилаверардилар. Наҳий мункар - ёмонликдан қайтаришдек ўта муҳим ишни тарк этишлари нақадар ёмон бўлган!