×

المائدة

Оят 77

Мухтасар тафсир

قُلْ يَـٰٓأَهْلَ ٱلْكِتَـٰبِ لَا تَغْلُوا۟ فِى دِينِكُمْ غَيْرَ ٱلْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوٓا۟ أَهْوَآءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا۟ مِن قَبْلُ وَأَضَلُّوا۟ كَثِيرًا وَضَلُّوا۟ عَن سَوَآءِ ٱلسَّبِيلِ ﴿٧٧﴾

Эй Пайғамбар, насронийларга шундай денг: "Сизлар ҳаққа эргашишга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳаддингиздан ошмангиз. Пайғамбарлар каби зотларни улуғлашга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳам ҳаддингизни билиб, уларни илоҳийлаштириб юбормангиз. Ийсо ибн Марям борасида шундай қилгандингиз. Бунга сабаб салафларингизга эргашганингиз бўлди. Улар эса ўзлари ҳам ҳақ йўлдан озган, бошқа кўпларни ҳам йўлдан урган залолат аҳли эдилар".