×

المائدة

Оят 60

Мухтасар тафсир

قُلْ هَلْ أُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ ٱللَّهِ ۚ مَن لَّعَنَهُ ٱللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيْهِ وَجَعَلَ مِنْهُمُ ٱلْقِرَدَةَ وَٱلْخَنَازِيرَ وَعَبَدَ ٱلطَّـٰغُوتَ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ شَرٌّ مَّكَانًا وَأَضَلُّ عَن سَوَآءِ ٱلسَّبِيلِ ﴿٦٠﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: Сизларга айбланишга ва қаттиқ жазоланишга лойиқроқ ким эканини айтайми? Улар ўша масхарабозларнинг салафларидирки, Аллоҳ уларни Ўз раҳматидан қувиб, баъзиларини маймунларга, баъзиларини тўнғизларга, яна баъзиларини тоғут бандаларига айлантириб қўйганди. Аллоҳдан бошқа ҳар бир маъбудликка даъвогар - тоғутдир. Ана ўшалар қиёмат куни энг абгор аҳволда бўладилар. Энг қаттиқ адашганлар ҳам ана ўшалардир.