Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ دِينَكُمْ هُزُوًا وَلَعِبًا مِّنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ مِن قَبْلِكُمْ وَٱلْكُفَّارَ أَوْلِيَآءَ ۚ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ﴿٥٧﴾
Эй иймон келтирганлар, динингизни масхара қиладиган ва у билан ўйнашадиган яҳудий, насроний ва мушрикларни ўзингизга беғараз дўст деб билмангиз. Агар чиндан Аллоҳга ва У Зот нозил қилган ҳукмларга иймон келтирган бўлсангиз, ўшаларни дўст тутмаслик ҳақидаги фармонини бажариб, Парвардигорингиздан тақво қилингиз.