Мухтасар тафсир
وَأَنِ ٱحْكُم بَيْنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَآءَهُمْ وَٱحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَنۢ بَعْضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيْكَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْا۟ فَٱعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ ۗ وَإِنَّ كَثِيرًا مِّنَ ٱلنَّاسِ لَفَـٰسِقُونَ ﴿٤٩﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ҳакамлик қилинг. Кўнглининг кўчасига юрадиганларнинг истакларига қулоқ солманг. Аллоҳ нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни адаштириб юборишларидан эҳтиёт бўлинг. Бу йўлда улар ҳормай-толмай ҳаракат қиладилар. Аллоҳ нозил қилган ҳукмга рози бўлмай, юз ўгириб кетаётган бўлсалар, билингки, Аллоҳ уларни айрим гуноҳлари учун жазоламоқчи бўляпти. Бошқа гуноҳлари учун жазолашни эса охиратга қолдиряпти. Кўп одамлар Аллоҳга итоат этишдан бош тортадилар.