×

المائدة

Оят 41

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلرَّسُولُ لَا يَحْزُنكَ ٱلَّذِينَ يُسَـٰرِعُونَ فِى ٱلْكُفْرِ مِنَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِأَفْوَٰهِهِمْ وَلَمْ تُؤْمِن قُلُوبُهُمْ ۛ وَمِنَ ٱلَّذِينَ هَادُوا۟ ۛ سَمَّـٰعُونَ لِلْكَذِبِ سَمَّـٰعُونَ لِقَوْمٍ ءَاخَرِينَ لَمْ يَأْتُوكَ ۖ يُحَرِّفُونَ ٱلْكَلِمَ مِنۢ بَعْدِ مَوَاضِعِهِۦ ۖ يَقُولُونَ إِنْ أُوتِيتُمْ هَـٰذَا فَخُذُوهُ وَإِن لَّمْ تُؤْتَوْهُ فَٱحْذَرُوا۟ ۚ وَمَن يُرِدِ ٱللَّهُ فِتْنَتَهُۥ فَلَن تَمْلِكَ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ شَيْـًٔا ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَمْ يُرِدِ ٱللَّهُ أَن يُطَهِّرَ قُلُوبَهُمْ ۚ لَهُمْ فِى ٱلدُّنْيَا خِزْىٌ ۖ وَلَهُمْ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿٤١﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ичи бошқа, таши бошқа мунофиқлар бўладими ёки киборларининг ёлғонларига алданиб, ўшаларнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган яҳудийлар бўладими, ғашингизга тегиш учун атайин куфрона амалларини кўз-кўз қилишга ошиқсалар, хафа бўлманг. Яҳудийларнинг киборлари Тавротдаги Аллоҳнинг каломини ўз ҳавойи нафсларига мослаштириш учун ўзгартириб юборганлар. Улар ўз тобеларига: "Муҳаммаднинг ҳукми ўз хоҳишларингизга мувофиқ келса, унга эргашинглар, мувофиқ келмаса, эҳтиёт бўлинглар", дейдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ кимни адаштирмоқчи бўлса, сиз уни адашишдан тўхтатиб қоладиган ва тўғри йўлга соладиган бирон кимсани топа олмассиз. Юқоридаги тавсифларга тўғри келадиган яҳудий ва мунофиқлар шундай бадбахтларки, Аллоҳ уларнинг қалбларини куфрдан тозалашни истамади. Улар учун бу дунёда шармандалик, охиратда эса улуғ азоб бордир. У дўзах азобидир.