Мухтасар тафсир
قَالُوا۟ يَـٰمُوسَىٰٓ إِنَّ فِيهَا قَوْمًا جَبَّارِينَ وَإِنَّا لَن نَّدْخُلَهَا حَتَّىٰ يَخْرُجُوا۟ مِنْهَا فَإِن يَخْرُجُوا۟ مِنْهَا فَإِنَّا دَٰخِلُونَ ﴿٢٢﴾
Қавми унга шундай деди: "Эй Мусо, муқаддас ерда ўта кучли, қувватли бир қавм бор. Улар бизни у ерга киришимизга тўсқинлик қиладилар. Модомики, улар ўша ерда эканлар, биз ҳаргиз кира олмасмиз. Чунки улар билан жанг қилишга бизнинг кучимиз етмайди. Улар чиқиб кетсалар, кейин биз кирамиз".