×

الحجرات

Оят 5

Мухтасар тафсир

وَلَوْ أَنَّهُمْ صَبَرُوا۟ حَتَّىٰ تَخْرُجَ إِلَيْهِمْ لَكَانَ خَيْرًا لَّهُمْ ۚ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴿٥﴾

Эй Пайғамбар, сизни аёлларингизнинг ҳужралари ортидан бақириб чақираётганлар то олдиларига чиқиб боргунингизга қадар бақирмасдан, овозларини пасайтириб, сабр қилиб турганларида ўзларига яхши бўларди. Шунда сизни ҳам, ўзларини ҳам ҳурмат қилган бўлардилар. Аллоҳ тавба қилган бандаларининг гуноҳларини, нодонликларини кечирадиган Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир.