Мухтасар тафсир
يَمُنُّونَ عَلَيْكَ أَنْ أَسْلَمُوا۟ ۖ قُل لَّا تَمُنُّوا۟ عَلَىَّ إِسْلَـٰمَكُم ۖ بَلِ ٱللَّهُ يَمُنُّ عَلَيْكُمْ أَنْ هَدَىٰكُمْ لِلْإِيمَـٰنِ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿١٧﴾
Эй Пайғамбар, анави аъробийлар мусулмон бўлганларини сизга миннат қиладилар. Уларга айтинг: "Аллоҳнинг динига кирганингларни менга миннат қилманглар. Чунки бундан фақат ўзингларга фойда бўлади. Аксинча, агар мусулмонман, деган даъвойинглар рост бўлса, сизларни иймон келтиришга муваффақ қилгани учун Аллоҳ миннат қилади".