Мухтасар тафсир
هُوَ ٱلَّذِىٓ أَرْسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلْهُدَىٰ وَدِينِ ٱلْحَقِّ لِيُظْهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ ۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدًا ﴿٢٨﴾
Аллоҳ шундай Зотки, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни аниқ-тиниқ баён ва ҳақ дин, яъни, Ислом дини билан юборди. Токи Ислом унга қарши ҳамма динлардан ғолиб бўлсин. Шундай бўлишига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик берди. Гувоҳ бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.