Мухтасар тафсир
أَمْ حَسِبَ ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَن لَّن يُخْرِجَ ٱللَّهُ أَضْغَـٰنَهُمْ ﴿٢٩﴾
Дилларида шак-шубҳалар ўрмалаб юрган мунофиқлар, Аллоҳ уларнинг адоватларини, ҳасадларини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?! Биз уларни синовлар ила албатта фош этамиз. Токи, рост иймон қайси, ёлғон иймон қайси ва мўмин ким, мунофиқ ким, ойдинлашсин.