×

محمد

Оят 14

Мухтасар тафсир

أَفَمَن كَانَ عَلَىٰ بَيِّنَةٍ مِّن رَّبِّهِۦ كَمَن زُيِّنَ لَهُۥ سُوٓءُ عَمَلِهِۦ وَٱتَّبَعُوٓا۟ أَهْوَآءَهُم ﴿١٤﴾

Парвардигори тарафидан аниқ бир ҳужжатга эга бўлиб, У Зотга онгли қалб билан ибодат қиладиган одам ёмон ишини шайтон чиройли қилиб кўрсатганига алданиб, бутларга ибодат қилиш, маъсият лойига ботиш ва пайғамбарларни ёлғончига чиқаришдек манфур ишларни қиладиган кимса билан баробарми?!