Мухтасар тафсир
وَإِذَا حُشِرَ ٱلنَّاسُ كَانُوا۟ لَهُمْ أَعْدَآءً وَكَانُوا۟ بِعِبَادَتِهِمْ كَـٰفِرِينَ ﴿٦﴾
Сохта маъбудлар бандаларига бу дунёда ҳеч қандай фойда бермаганлари етмагандек, Қиёмат куни уларга душман бўлиб, ўзларини оқлаб, бечора бандаларининг ибодатларини инкор қилишга ўтадилар.