×

الأحقاف

Оят 3

Мухтасар тафсир

مَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَأَجَلٍ مُّسَمًّى ۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَمَّآ أُنذِرُوا۟ مُعْرِضُونَ ﴿٣﴾

Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Ҳаммасини ҳақ ва етук ҳикмат билан яратдик. Токи, улардан айримларини бандалар танисинлар, билсинлар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, У Зотга ширк келтирмасинлар. Заминдаги халифалик вазифаларини фақат Аллоҳга аён бўлган муддатга қадар ҳалол бажарсинлар. Аллоҳга куфр келтирган кимсалар эса Аллоҳнинг китобида келган огоҳлантиришлардан юз ўгирадилар, уларга парво қилмайдилар.