Мухтасар тафсир
يَسْمَعُ ءَايَـٰتِ ٱللَّهِ تُتْلَىٰ عَلَيْهِ ثُمَّ يُصِرُّ مُسْتَكْبِرًا كَأَن لَّمْ يَسْمَعْهَا ۖ فَبَشِّرْهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٨﴾
Бу кофир ўзига тиловат қилиб берилаётган Қуръондаги Аллоҳнинг оятларини эшитади-да, ҳаққа эргашишдан ўзини катта олиб, худди уларни эшитмаётгандек, саркашлик билан куфру маъсиятларида боягидек давом этаверади. Эй Пайғамбар, унга охиратда жуда ёмон бўлиши, уни аламли азоб кутаётгани ҳақида хабар бериб қўйинг.