Мухтасар тафсир
وَخَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ بِٱلْحَقِّ وَلِتُجْزَىٰ كُلُّ نَفْسٍۭ بِمَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٢٢﴾
Аллоҳ осмонлару ерни етук ҳикмат ила яратди. Уларни беҳудага яратмади. Токи, ҳар бир жон яхшилик қиладими, ёмонлик қиладими, қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олсин. Аллоҳ уларга зулм қилмайди. Яхшиликларини камайтириб қўймайди, ёмонликларини ошириб ҳам юбормайди.