Мухтасар тафсир
وَسَخَّرَ لَكُم مَّا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ جَمِيعًا مِّنْهُ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴿١٣﴾
Аллоҳ сизларга самолардаги ой, қуёш, юлдузлар каби ҳамма нарсаларни ва заминдаги дарёлар, дарахтлар, тоғлар каби ҳамма нарсаларни бўйсундириб қўйди. Бу ишда фикр юритиб, ибрат оладиган қавм учун Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган белгилар бордир.