×

الزخرف

Оят 8

Мухтасар тафсир

فَأَهْلَكْنَآ أَشَدَّ مِنْهُم بَطْشًا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿٨﴾

Ўша умматлардан қудратлироқларини ҳам ҳалок айлаганмиз. Энди заифроқларини ҳалок этишга ҳам қодирмиз. Од, Самуд, Лут қавми, Мадян соҳиблари каби ўтган умматларни қандай ҳалок қилганимиз ҳақидаги қиссалар Қуръонда ўтган.