Мухтасар тафсир
وَنَادَوْا۟ يَـٰمَـٰلِكُ لِيَقْضِ عَلَيْنَا رَبُّكَ ۖ قَالَ إِنَّكُم مَّـٰكِثُونَ ﴿٧٧﴾
Дўзахнинг Молик деб аталган ходимига нидо қилиб: "Эй Молик, Парвардигоринг бизнинг жонимизни олсин, бу азобдан қутулайлик", дедилар. Бунга жавобан Молик: "Сизлар бу азобда мангу қоласизлар, ҳеч қачон ўлмайсизлар, азоб ҳам ҳеч қачон тўхтамайди", деди.