Мухтасар тафсир
وَنَادَىٰ فِرْعَوْنُ فِى قَوْمِهِۦ قَالَ يَـٰقَوْمِ أَلَيْسَ لِى مُلْكُ مِصْرَ وَهَـٰذِهِ ٱلْأَنْهَـٰرُ تَجْرِى مِن تَحْتِىٓ ۖ أَفَلَا تُبْصِرُونَ ﴿٥١﴾
Фиръавн ўз қавмига нидо қилиб, салтанатига керилиб деди: "Эй қавмим, Миср мулки ҳам, қасрларим остидан оқиб ўтаётган мана бу Нил дарёси ҳам меники эмасми? Салтанатимни кўриб, менинг нақадар улуғ эканимни билиб олмаяпсизларми?"