×

الزخرف

Оят 35

Мухтасар тафсир

وَزُخْرُفًا ۚ وَإِن كُلُّ ذَٰلِكَ لَمَّا مَتَـٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۚ وَٱلْـَٔاخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلْمُتَّقِينَ ﴿٣٥﴾

Олтинларни ҳам ўшаларники қилиб берган бўлар эдик. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матоларидир. Уларнинг фойдаси жуда кам. Чунки улар бир зумда ўтади-кетади. Охиратдаги неъматлар эса, Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз наздида Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорларникидир.