Мухтасар тафсир
وَٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْأَزْوَٰجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلْفُلْكِ وَٱلْأَنْعَـٰمِ مَا تَرْكَبُونَ ﴿١٢﴾
Аллоҳ шундай Зотки, кеча ва кундуз, эр ва хотин каби ҳамма турдаги жуфтларни яратди. Сизларга кемалар ва чорва ҳайвонларидан сафарларингизда минадиган уловлар қилиб берди. Денгизда кемага, қуруқликда эса чорва ҳайвонларига минасизлар.